Нью-Йорк аҳолиси шаҳарни ташлаб қочмоқда
Нью-Йоркдаги юк ташувчи компанияларнинг маълум қилишича, маҳаллий аҳоли коронавирус пандемияси туфайли шаҳарни ташлаб қочмоқда. 2020 йил март ойидан августга қадар юк ташишлар сони ўтган йилгига қараганда 46 фоизга кўпайган. Бу ҳақда «The New York Times» хабар берди.
Соҳа вакиллари буюртмаларни бажаришга зўрға улгураётганидан шикоят қилишяпти. Жазирамада ниқоб тартиби ва ижтимоий масофага риоя этиш ишни янада қийинлаштирмоқда.
«Бу коллеж кампусига келиш кунига ўхшайди. Ҳамма эшиклар ланг очиқ, ҳамма жойда юк машиналари изғиб юрибди, мебеллар ҳаракатда», — дейди соҳа вакили.
«Биз одамларга рад жавобини беряпмиз, чунки ресурсларимиз етмаяпти. Одатда ёзда рекламага кўп пул сарфлаймиз. Лекин бу йил харажатларни қисқартирдик. Негаки, бундай қилолмадик. Шусиз ҳам талаб катта», — дейди транспорт компанияларидан бирининг раҳбари.
Ньюйоркликлар шаҳардан оммавий кетишмоқда. Тахминларга кўра, бундай тамойил кузда ҳам сақланиб қолади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter