Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Никол Пашинян: Россиянинг ўзи Жанубий Кавказдан узоқлашмоқда

Никол Пашинян: Россиянинг ўзи Жанубий Кавказдан узоқлашмоқда

Арманистон бош вазири Никол Пашинян Италиянинг La Repubblica газетасига берган интервьюсида Россия Жанубий Кавказдан узоқлашаётганини айтди.

«Биз Россиянинг ўзи қўйган ёки қилмаётган қадамлари туфайли минтақани тарк этаётганини кўряпмиз. Бу қандай сабабларга кўра содир бўлмоқда? Биз билмаймиз. Бу борада ўз кузатишларимиз бўлиши мумкин. Аммо буни маъқуллай олмайман», – деган Никол Пашинян.

Бош вазирнинг сўзларига кўра, Россия тинчликпарвар кучлари назорати остида бўлиши керак бўлган Лочин йўлаги Россия тинчликпарвар кучлари назорати остида эмас.

«Бунга 2 та сабаб бўлиши мумкин: ё Россия Лочин йўлаги устидан назоратни сақлаб қола олмаяпти ёки назоратни хоҳламайди», — деди Арманистон бош вазири.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг