Нигерияда содир бўлган сел 6 кишининг умрига зомин бўлди
«Нигериянинг Даматуру шаҳрида кузатилагн кучли жала туфайли келган сел 6 кишининг умрига зомин бўлди», — дея хабар беради «Sabah.com.tr» сайти.
Нигерия фавқулодда вазиятлар бошқармаси(SEMA)нинг Даматуру шаҳри координатори Ҳожи Мусо Жидаванинг айтишича, табиий офат аҳоли турмушини издан чиқарган.
Сел туфайли 2 бола, жами 6 киши ҳалок бўлган, юзлаб уйлар ва ташкилот бинолари талафот кўрган.
Шаҳарга қидирув-қутқарув гуруҳи етиб келган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter