Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қозоғистонда Назарбоевнинг шов-шувларга сабаб бўлган китоби сотувга чиқарилди

Қозоғистонда Назарбоевнинг шов-шувларга сабаб бўлган китоби сотувга чиқарилди

1 декабр куни Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоевнинг «Менинг ҳаётим. Тобеликдан эркинлик сари» хотиралар китоби сотувга чиқди. Бу ҳақда унинг маслаҳатчиси ва матбуот котиби Айдос Укибай хабар берди.

Китобда собиқ президент ҳаётининг ҳам сиёсий, ҳам шахсий томонлари тасвирланган. Назарбоев ўз хотираларида иккинчи хотини ва ундан икки ўғли борлигини тан олган.

Хотираларида у қизларига ҳам, ўғилларига ҳам бир хилда муносабатда эканини ёзган. Қизларнинг фарзандларини қозоқ халқи анъанасига мувофиқ ўз набираси деб билишини уқтириб ўтган. Ўғиллари эса вориси ва фамилиясининг давомчиси эканини фахр билан тилга олган. Китобда тўққизта отасининг номини келтираркан, Назарбоев, ўғиллари сулоласининг 11-бўғини бўлишини алоҳида эътироф этган.

Биринчи президент сайтида Нурсултон Назарбоев элликдан ортиқ китобнинг муаллифи экани келтирилади. «Менинг ҳаётим»дан ташқари у Қозоғистоннинг собиқ биринчи хотини ва биргаликдаги турмушига ҳам бағишлаб китоб ёзган. Назарбоевнинг бошқа китоблари совет давридан қолган анънага кўра бошқалар томонидан ёзилиб, президент номидан чоп этилгани айтилади.

Мемуар айнан 1 декабр куни сотувга чиқарилгани бежиз эмас. Чунки ушбу сана 2012 йилдан бери Қозоғистонда байрам – Биринчи Президент куни сифатида нишонланади. Илгари Биринчи Президент куни давлат байрами мақомига эга бўлиб, дам олиш куни эди.

Ўтган йили президент Қосим-Жўмарт Тўқаев қонунга ўзгартириш киритиб, бу сана мақомини ўзгартирди. 1 декабр байрам сифатида қолди, бироқ дам олиш куни бекор қилинган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг