Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Назарбоев «элбасы» рутбасидан маҳрум этилди

Назарбоев «элбасы» рутбасидан маҳрум этилди

Қозоғистон парламенти бирданига икки ўқишда «элбасы» қонуни бекор қилиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини бир овоздан қабул қилди. Бу ҳақда NUR.KZ хабар бермоқда.

Ҳужжат давлат раҳбарига имзолаш учун юборилган.

«Қозоғистон Республикасининг Биринчи Президенти - Элбасы тўғрисида»ги Конституциявий қонунга кўра, Қозоғистоннинг биринчи президенти бир қатор имтиёзларга эга бўлган. Булар:

– Умрбод Қозоғистон Республикаси халқига, давлат органларига мурожаат қилиш:

– Ҳукумат мажлисларида қатнашиш;

– Тегишли давлат органлари ва мансабдор шахслар томонидан мажбурий кўриб чиқилиши лозим бўлган давлат қурилиши, ички ва ташқи сиёсати ҳамда мамлакат хавфсизлигининг энг муҳим масалалари бўйича парламентга ташаббуслар билан чиқиш.

Шу билан бирга, Элбошининг фаолиятига тўсқинлик қилиш, унинг шаъни ва қадр-қимматига ошкора ҳақорат қилиш ёки бошқа тарзда тажовуз қилиш, шунингдек, биринчи президентнинг суратларини камситиш жавобгарликка сабаб бўлган.

Дахлсизлик ҳуқуқи «элбасы»нинг оила аъзоларига, унинг мол-мулкига, хизмат хоналарига, хизмат транспортига, алоқа воситаларига, ёзишмаларига, уларга тегишли ҳужжатларга, шунингдек, жамғармасига тегишли мол-мулкка нисбатан ҳам қўлланилган.

Бундан ташқари, «элбасы» Қозоғистон ҳудудида президентлик, ҳукумат ва давлат органлари ихтиёрида бўлган бошқа алоқа турларидан умрбод фойдаланиш ҳуқуқига эга эди.

Адлия вазирлиги раҳбари Азамат Эсқораев журналистларга берган интервьюсида собиқ президент учун дахлсизликнинг барча кафолатлари, жумладан, шахсий дахлсизлик, шаъни ва қадр-қиммати, биринчи президент мақоми сақланиб қолаётганини айтди. Унинг таъкидлашича, бу оила аъзоларига тааллуқли эмас.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг