Молдовада президент бўлиш учун 15 киши курашга қўшилди
Молдовада президент сайловига номзодини илгари сурганлар сони 15 нафарга етди.
1 августдан Молдовада давлат раҳбарини сайлаш ҳамда мамлакатнинг Европа Иттифоқига аъзо бўлиши учун референдум ўтказишга тайёргарлик бошланди. Икки муҳим сиёсий воқеа 20 октябрда бўлиб ўтади.
Президентликка номзодларни рўйхатга олиш расман 21 август, сайловолди кампанияси 20 сентябрдан бошланади, шунга қарамасдан, президент бўлиш учун курашиш истагидаги 15 нафар номзоднинг номи ҳозирдан маълум.
Улар орасида:
- амалдаги президент Майя Санду;
- Гагаузия собиқ раҳбари Ирина Влах;
- собиқ ташқи ишлар вазири Тудор Уляновский;
- журналист Наталя Морар;
- собиқ бош прокурор Александр Стояногло каби таниқли шахслар бор.
Собиқ президент Игор Додон сайловда қатнашмаслигини билдириб, Стояногло учун овоз беришга чақирган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter