Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Мисрда президентлик сайлови натижалари эълон қилинди

Мисрда президентлик сайлови натижалари эълон қилинди

Мисрнинг амалдаги раҳбари Абдулфаттоҳ ас-Сиси 10-12 декабр кунлари бўлиб ўтган умумий сайловларда ғалаба қозонди.

У кейинги олти йил ичида яна мамлакат президенти бўлади. Миср миллий сайлов комиссияси Қоҳирада президентлик сайловларининг расмий натижаларини тақдим этди. 

Унга кўра, Миср ва хориждаги сайловчиларнинг 89,6 фоизи амалдаги президентга овоз берди, дейди миллий сайлов комиссияси раҳбари Ҳазем Бадавий.

Эслатиб ўтамиз, ас-Сиси илк бор президентликка 2014 йил июнда келганди. Ундан аввалги президент Муҳаммад Мурсий 2013 йилги ҳарбий тўнтариш натижасида ағдарилганди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг