Мисрда иккита поезд тўқнашиб кетди: кўп йўловчи ҳалок бўлди (фото)
![Мисрда иккита поезд тўқнашиб кетди: кўп йўловчи ҳалок бўлди (фото)](https://static.xabaruz.com/crop/3/1/720_460_95_3183722232.jpg)
Миср жанубида иккита йўловчи поездининг тўқнашуви натижасида камида 32 киши ҳалок бўлди, яна 66 киши жароҳат олди, дея Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакили Холид Мугахедга таяниб «РИA Новости» хабар берди.
Ҳодиса Сохаг вилоятининг Тахта шаҳрида содир бўлган.
Тафсилотлар ҳали маълум эмас.
Соғлиқни сақлаш вазири Хала Зайд воқеа жойига жўнаб кетди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter