Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Миср янги пойтахт қурмоқда: янги ном ва логотип

Миср янги пойтахт қурмоқда: янги ном ва логотип

Фото: «Tomorrow.City»

Мисрнинг янги пойтахти учун ном, логотип, шиор ва визуал айдентика танлови бошланди. Бу ҳақда «Ahram» нашри хабар берди.

Таклифлар 18 ноябргача қабул қилинади. Уларни зиёлилар, ёзувчилар ва бошқа соҳалар вакилларидан иборат ҳакамлар ҳайъати кўриб чиқади.

Маълум қилинишича, Миср 2015 йилда қуришни бошлаган янги пойтахт 22 миллион аҳолига эга ҳозирги пойтахт Қоҳирадан 50 километр олисда жойлашган.

Янги пойтахт учун 700 квадрат километрдан зиёд майдон ажратилган. Бу ерга тахминан 6,5 миллион киши кўчиб келиб яшаши мумкин бўлади. Лойиҳани амалга ошириш бошланғич босқичда 45 миллиард долларга баҳоланган эди.

Мисрнинг замонавий пойтахтига асосий давлат муассасалари, хусусан, парламент, ҳукумат, вазирликлар кўчирилади, кераклича тураржойлар ва инфратузилма объектлари бунёд этилади.

Концепцияга мувофиқ, Мисрнинг янги маъмурий пойтахтида юқори технологиялардан фойдаланилади. Пойтахтликлар учун коммунал хизматлар тўловлари амалга ошириладиган, турли хизматлар бўйича мурожаатлар ва шикоятлар қолдириладиган ягона мобил илова жорий этилади.

Хавфсизликни таъминлаш учун шаҳар кўчалари доимий видеокузатув остида бўлади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг