Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Миср хорижлик туристларни янгича тизим билан жалб қилмоқчи

Миср хорижлик туристларни янгича тизим билан жалб қилмоқчи

Миср ҳукумати хорижлик сайёҳлар учун Tax Free тизимини тезроқ ишга туширмоқчи. Бу ҳақда АТОР хабар берди.

Мамлакат вазирлар маҳкамаси Global Blue Egypt миллий компаниясига асос солишга рухсат берди: Мисрдаги барча халқаро аэропортларда унинг нуқталари очилади. Тизим расман қачондан ишга тушиши эълон қилинмади, бироқ мисрлик экспертларнинг тахминича, у биринчи бўлиб Шарм аш-Шайхда 2022 йилнинг ноябридан тажриба тариқасида очилиши мумкин.

Туристларга ҚҚС қайтарилиши стандарт халқаро схема асосида амалга оширилади — мамлакатдан кетишдан аввал Tax Free махсус киоскларига мурожаат қилинади. У ерда 1 500 миср фунти (77 доллар атрофида)дан зиёд қилинган харидлар учун пул олиш мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг