Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Мактаб ўқувчиси ҳайвонот боғида панжарани кесиб, 70 та маймунни қўйиб юборди

Мактаб ўқувчиси ҳайвонот боғида панжарани кесиб, 70 та маймунни қўйиб юборди

Фото: «Yuya Shino / Reuters»

Япониянинг Тиба шаҳар полициячилари мактаб ўқувчисини ҳибсга олишди. У ҳайвонот боғида 70 та маймунни қафасдан чиқариб юборганликда гумон қилинмоқда. Бу ҳақда «Japan Today» нашри хабар берган.

10 июнь куни эрталаб Фуццу шаҳридаги ҳайвонот боғи ходимлари япон макакалари сақланадиган жойда диаметри 30 сантиметр келадиган тешикни аниқлашди. Сим тўсиқ ўткир буюм ёрдамида кесилган. Бунинг натижасида қафасдаги 70 та маймун қочиб кетган.

23 сентябрь куни полициячилар бузғунчиликда гумон қилиб 16 ёшли мактаб ўқувчисини ҳибсга олишди. Дўстининг автомобили ҳайвонот боғига ўрнатилган видеокузатув камераларида қайд этилгандан сўнг уни топишга муваффақ бўлишди. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари қўлга олинган йигитнинг дўстлари ҳам ҳодисада иштирок этган ёки йўқлигини текширишмоқда.

Қочиб кетган маймунларнинг тақдири ҳақида маълумот берилмаган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг