Лотерея ғолиби 36 миллион доллардан қуруқ қолди
АҚШда лотерея ғолиби ўз ютуғини талаб қилмагани учун 36 миллион доллар йўқотди, деб ёзади Business Insider нашри.
Лотерея ташкилотчиларининг айтишича, ғолиб компания билан алоқага чиқмагани учун улар ўйин натижаларини бекор қилишга мажбур бўлишди.
Ташкилотчиларнинг фикрича, бу тарихда биринчи марта кузатилмоқда. Қолаверса, миллионларнинг эгаси тўсатдан пайдо бўлган тақдирда ҳам, у ҳеч нарсасиз қолади - бу қоидаларда мустаҳкамлаб қўйилган. Чунки муддат тугаб бўлган.
Маълум қилинишича, ютуқли чипта 2023 йилнинг августида Жексонвил шаҳрида харид қилинган. Жекпотнинг 80 фоизга яқини хайрия ишларига, қолгани эса бошқа соврин жамғармалари ўртасида қайта тақсимланади.
Аввалроқ АҚШлик йигит унутилган лотерея билети сабаб машиналик бўлгани хабар қилинганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter