Коронавирус Африканинг аҳолиси энг кўп мамлакатига етиб борди
Нигерияда илк беморга коронавирус («COVID-19») ташхиси қўйилди — бу ҳақда «Корреспондент» Нигерия соғлиқни сақлаш вазирлиги бугун, 28 февраль куни берган баёнотга асосланиб хабар тарқатди.
Ушбу касаллик Лагос штатидаги беморда аниқланган.
Маълумот учун: Нигерия аҳолиси сони бўйича Африкада биринчи, дунёда еттинчи ўринда туради — 2015 йили мамлакат аҳолиси сони 200 миллион кишидан ошган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter