Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Кўмир конидаги портлаш оқибатида 13 киши ҳалок бўлди—Колумбия

Кўмир конидаги портлаш оқибатида 13 киши ҳалок бўлди—Колумбия

Колумбиядаги «Ла Чапа» кўмир конида содир бўлган портлаш оқибатида 13 киши ҳалок бўлган. Бу ҳақда Мир24 маълум қилди.

Айни дамда ҳодиса оқибатида 13 киши ҳалок бўлгани маълум, икки киши бедарак йўқолган. Портлаш 26 феврал куни кечқурун Тахcо шаҳридаги «Ла Чапа» кўмир конида содир бўлган. Маҳаллий ОАВнинг хабар беришича, метан портлаши шахта ичида тахминан маҳаллий вақт билан соат 18:00 да юз берган.

Дастлаб 15 нафар ишчи бедарак йўқолганлиги маълум қилинган. Шундан сўнг қутқарувчилар ўн нафар кончининг жасадини топган. Ҳодиса сабаблари ўрганилмоқда.

Бояка шаҳри губернатори Рамиро Барраган полиция ва ўт ўчирувчилар ишини ҳар қандай йўл билан қўллаб-қувватлашга тайёр эканлигини маълум қилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг