Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Кобулда Ўзбек тили куни муносабати билан анжуман ўтказилди

Кобулда Ўзбек тили куни муносабати билан анжуман ўтказилди

фото: tolonews.com

Тадбирда хоҳловчилар миллий либослар ва ўзбек тилидаги китоблар билан танишиш, миллий таомлардан татиб кўриш имкониятига эга бўлди. Байрамда Bakhtar, Salam Watandar, Radio Television of Afghanistan телеканалларининг ўзбек тилида эфирга узатилди.

Мамлакатимизнинг Афғонистондаги элчиси Ядгархўжа Шадманов Ўзбекистон Балх, Жаузжон, Фарёб, Сарипул, Қундуз вилоятларидаги олий ўқув юртлари талабалари ва ўзбек тили ўқитувчилари билан алоқа ўрнатиб, уларга ўзбек тили ва адабиёти бўйича китоблар тарқатишда ҳар томонлама ёрдам бераётганини алоҳида таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, Афғонистонда Ўзбек тили куни мамлакатнинг расмий байрами ҳисобланади. Ўзбеклар сони бўйича тўртинчи ўринда туради, уларнинг сони 2 миллиондан ошади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг