Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ким Чен Иннинг «хаста ва бемажол» ҳолати оммага намойиш этилди

Ким Чен Иннинг «хаста ва бемажол» ҳолати оммага намойиш этилди

КХДР олий етакчиси Ким Чен Ин сўнгги пайтларда анча озган ва хаста кўринишда омма олдига чиққан. Бу ҳақда Mirror нашри хабар берди.

Ким Чен Иннинг ушбу ҳолати КХДР собиқ етакчиси Ким Чен Ир вафотининг ўн йиллиги муносабати билан мамлакат пойтахти Пхенянда ўтказилган расмий тадбирда  суратга олинган. Мамлакат раҳбаринининг кўриниши тунд ва хаста кўринишга келиб қолган. Оммавий ахборот воситалари унинг чарчоқ ҳолатида эканини таъкидламоқда.

Нашрнинг қайд этишича, Ким 2021 йил давомида камдан-кам ҳолларда омма олдида пайдо бўлган ва унинг касаллиги ҳақидаги миш-мишлар бутун дунё бўйлаб тарқалди.

Эслатиб ўтамиз, Ким Чен Ир вафотининг ўн йиллиги сабаб Шимолий Кореяда вақтинча кулиш, туғилган кунлар ва спиртли ичимликлар ичиш тақиқлаб қўйилган. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг