Ким Чен Ин халқини камроқ овқатланишга чақирди
Шимолий Корея давлат раҳбари Ким Чен Ин навбатдаги чиқишларидан бирида халқидан иштаҳасини жиловлаб туришни, яъни камроқ овқатланишни сўради. Доҳийнинг «илтимоси» — КХДРда қонун.
Кимнинг таъкидлашича, ярим очлик тезда ўтиб кетади: «атиги» 2025 йилгача кутилса бас, Хитой билан чегаралар очилса озиқ-овқат оқиб келаверади. Ҳозир коронавирус пандемияси туфайли чегаралар ёпиқ.
Бироқ озиқ-овқат ва бошқа моллар тақчиллигидан нархлар тинмай ошаётган Шимолий Кореяда яшовчилар бир неча йил кутиш тугул, кўпроқ келаётган қишдан эсон-омон чиқиб олишни ўйлашмоқда. Камарни янаям маҳкамроқ боғлашдан бошқа танловнинг ўзи йўқ.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter