Ким Чен Ин Шимолий Корея «улкан зарбага учраганини» эълон қилди
Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин «мамлакат мустақилликка эришганидан бери энг катта зарбага учраганини» маълум қилган. Бу ҳақда Корея марказий телеграф агентлиги маълумот берган.
«Биринчи раҳбарнинг таъкидлашича, дунё бўйлаб коронавирус билан боғлиқ вазият жиддий бўлса-да, бу хавфли юқумли касалликнинг мамлакатимизда тарқалишини унинг пайдо бўлганидан буён энг катта зарба деб аташ мумкин, бироқ биз уни енгиб ўта оламиз. Агар вирусга қарши чора-тадбирларни амалга оширишга эътиборимизни йўқотмасак, ташкилотчилик ва назоратни сақлаб қоламиз, инфекцияга қарши курашни кучайтирамиз», — дейилади хабарда.
Агентлик хабарида кўра, Шимолий Кореяда жами 826 минг киши иситма билан рўйхатга олинган, улардан 600 мингга яқини аллақачон тузалган.
Коронавирус инфекцияси ҳақида мамлакатда 12 майга келиб расман маълумот берилган, Ким Чен Ин илк бор омма олдида тиббий ниқоб билан кўриниш берган.
Аввалроқ берилган маълумотга кўра, бу мамлакатда айни пайтда COVID-19 билан касалланган 18 мингдан ортиқ бемор қайд этилган, 6 киши вафот этган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter