Ким Чен Ин отасини ёд этиш маросимига бормади
КХДР етакчиси Ким Чен Ин мамлакатнинг аввалги раҳбари ва отаси Ким Чен Ир вафотининг 11 йиллиги муносабати билан ўтказилган ёд этиш маросимида шахсан иштирок этмаган.
Бу ҳақда Корея марказий телеграф агентлиги маълумот берган.
«Муҳтарам Ким Чен Ин номидан буюк етакчилар Ким Ир Сен ва Ким Чен Ир ҳайкаллари олдига гул қўйилди», дейилади хабарда.
Aнъанага кўра, Ким Чен Ирни хотирлаш дипломатик ва халқаро ташкилотлар вакиллари, шунингдек, Шимолий Корея сиёсий ва ҳарбий раҳбарияти иштирокида ўтказиларди.
Ким Чен Ирни хотирлаш маросимида Ким Чен Индан ташқари унинг синглиси Ким Ё Чжон ҳам иштирок этмаган.
Эслатиб ўтамиз, 2011 йил Ким Чен Ир вафот этгач, Ким Чен Ин ҳокимият тепасига келганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter