Ким Чен Ин таҳдидли чақириқ билан чиқди
Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин ядровий тактик қуролларни оммавий ишлаб чиқаришга чақирди.
Бу ҳақда Reuters агентлиги Корея марказий телеграф агентлигига таяниб хабар бермоқда.
Aгентлик маълумотларига кўра, Шимолий Корея етакчиси жанговар ядро каллаклари сонини кўпайтиришга чақирган.
Жумладан, Ким Чен Ин ядровий қарши ҳужум учун баллистик ракета яратишни буюрди. Шунингдек, у 600 мм калибрли бир нечта ракета тизимлари (MLRS) яратилишини эълон қилди.
Бунда бутун Жанубий Корея ҳудудига зарба бериш имкони пайдо бўлади, дейилади агентлик хабарида.
КХДР раҳбарининг қўшимча қилишича, Пхенян яқин орада ҳарбий сунъий йўлдош учиради.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter