Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ким Чен Ин ўлдирилса, Шимолий Корея автоматик равишда ядровий ракеталарни учиради

Ким Чен Ин ўлдирилса, Шимолий Корея автоматик равишда ядровий ракеталарни учиради

Агар Ким Чен Ин ўлдирилса, Шимолий Корея «автоматик равишда ва дарҳол» ядровий зарба билан жавоб қайтаради. Бу вариант КХДРнинг ядро сиёсати ҳақидаги янги фармонида кўрсатилган, деб ёзади Politico.

Ҳужжатда, шунингдек, душман ҳужуми туфайли давлатнинг ядровий қўмондонлик ва бошқарув тизимига таҳдид юзага келган тақдирда автоматик ва зудлик билан ядро зарбаси берилиши таъкидланган.

Карнеги жамғармасининг катта илмий ходими Анкит Панданинг қайд этишича, бу банд фармонда Шимолий Кореянинг рақиблари, АҚШ ва Жанубий Кореяга огоҳлантириш сифатида келтирилган, улар Шимолий Корея етакчиларини жисмонан йўқ қилишни муаммони ҳал қилиш воситаларидан бири деб биладилар.

АҚШ президенти Жо Байден маъмурияти Корея ярим оролини тўлиқ ядросизлантириш бўйича ўз йўналишини ўзгартирмоқчи эмас.

АҚШ расмийлари КХДР раҳбарияти билан олдиндан ҳеч қандай шартларсиз учрашишга тайёр эканликлари ҳақида бир неча бор гапиришган, бироқ Шимолий Корея расмийлари таклифларга жавоб бермаяпти, деди АҚШ Миллий хавфсизлик кенгаши вакили Адриен Уотсон.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг