Ким Чен Ин «ҳар қандай душманни ер тишлатиш» билан таҳдид қилди
Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин 25 апрел куни Корея халқ армияси (КХА) ташкил этилганининг 90 йиллиги шарафига ўтказилган парадни қабул қилар экан, КХДР ҳар қандай душманни йўқ қилишга қодир эканини айтди.
Бу ҳақда Корея марказий телеграф агентлиги хабар бермоқда.
«Ҳозир ҳарбий кучларимиз ҳар қандай жангга шай. Биз КХДР билан ҳарбий можарога киришмоқчи бўлган ҳар қандай кучни йўқ қиламиз», — деди Ким Чен Ин.
20 мингга яқин аскарлар ва 250 га яқин техникалар иштирок этган парадда намойиш этилган қуроллар орасида «Хвасон-8» гипертовушли ракетаси, шунингдек, «Хвасон-17» қитъалараро баллистик ракетаси ҳам бор.
Эслатиб ўтамиз, Ким Чен Ин аввалроқ янги тактик қуролни синовдан ўтказиш жараёнида қатнашганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter