Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Кафеда журналистга ҳужум қилган вазир истеъфо берди

Кафеда журналистга ҳужум қилган вазир истеъфо берди

18 март куни Еревандаги кафелардан бирида журналистга ҳужум қилгани айтилган Арманистон юқори технологиялар саноати вазири Акоп Аршакян истеъфога чиқишини эълон қилди.

«Ҳурматли ватандошлар. Бугун менинг вазир лавозимидаги сўнгги иш куним. Арманистон Республикаси фуқароси сифатида мансабдор шахснинг ҳар қандай фуқарога нисбатан зўравонлик ишлатишини номақбул деб биламан, биз зўравонликларсиз жамият қуриш йўлидан боришимиз керак», — деб ёзган Аршакян Facebook саҳифасида.

Вазир мамлакатнинг халқаро майдондаги вакили бўлган юқори лавозимли амалдор сифатида у ўз тажрибаси билан жамият учун ўрнак бўлишга мажбур эканлигини таъкидлаган.

Эслатиб ўтамиз, 18 март куни журналист Пайлак Фаградян кафеда бўлиб турган вазирга савол билан мурожаат қилган. Унинг саволи вазирнинг ғазабини қўзғатган ва натижада жанжалда журналистнинг компютери ҳам зарарланган. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг