Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Жорж Милославский» оламдан ўтди

«Жорж Милославский» оламдан ўтди

«Иван Васильевич ўз касбини ўзгартиради» фильмидаги ўғри Жорж Милославский роли ижрочиси Леонид Куравлёв вафот этди.

Бу ҳақда РИА Новости актёрнинг ўғлига асосланиб, хабар берди. 

Эслатиб ўтамиз, 85 ёшли Куравлёв бир неча ҳафта аввал оғир аҳволда жонлантириш бўлимига ётқизилганди. У коронавирусга чалинган, шунингдек гипертониядан ҳам азият чеккан. 

Актёр «Робинзон Крузонинг саргузаштлари», «Афоня» каби фильмлардаги роллари орқали ҳам машҳур. 

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг