Жанубий Корея КХДРга ғалати айблов қўйди
Жанубий Корея ҳарбийларининг фикрича, Шимолий Корея қурол-яроғ таъминоти ва тактик тайёргарлик билан боғлиқ масалаларда ҲАМАС гуруҳи билан бевосита ёки билвосита ҳамкорлик қилган.
Бу ҳақда Kyodo агентлиги Корея Республикаси Қуролли кучлари штаб бошлиқлари қўмитасига таяниб хабар берди.
Жанубий Корея штаб бошлиқлари бирлашган қўмитаси вакили журналистларга 7 октябр куни Исроилга қарши ҳужумда қўлланган ракеталардан бири Шимолий Кореяда ишлаб чиқарилган қурол бўлиши мумкинлигини айтган.
Бу ракеталар тўғридан-тўғри Шимолий Корея томонидан ёки бошқа давлатлар иштирокидаги келишувлар орқали тақдим этилганига аниқлик киритилмади.
Аввалроқ Украина президенти Владимир Зеленский Россияни ҲАМАС билан ҳамкорликда айблаб чиққанди. Унга кўра, расмий Москва жанговор гуруҳга ҳарбий ёрдам кўрсатган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter