Истанбул кучли зилзилага тайёрланмоқда
Агарда Истанбулда 7,5 магнитудали зилзила юз берса, 90 мингга яқин бинони вайрон қилади. Шаҳар муҳофазаси ва атроф-муҳит департаменти раҳбари Айшен Эрдинчлер шундай деди.
Айни масала Истанбулни зилзилага тайёрлаш бўйича йиғилишда кўриб чиқилди.
Истанбул ҳокими Экрем Имамоғлу бундай кучли зилзила оқибатида 260 мингга яқин бино талафот кўриши, 4,5 миллионга яқин аҳолига вақтинча бошпана керак бўлишини айтди.
Ҳокимнинг таъкидлашича, зилзила рўй бериши муқаррар, фақат олдиндан аниқ вақтини билиш иложсиз.
Зилзилага ҳозирлик доирасида масъуллар эвакуация учун биринчи даражали йўлларни ва тиббий ёрдам кўрсатиш марказларини белгилаб олишди. Шаҳар чеккасида логистика марказлари учун майдонлар ажратилди. Ҳалокат юз берган тақдирда ёрдам шаҳарнинг уч аэропорти орқали қабул қилинади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter