Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Исроил Ливандаги юришни тўхтатиш шартини айтди

Исроил Ливандаги юришни тўхтатиш шартини айтди

Исроил АҚШга Ливандаги можарони тугатиш шартларини тақдим этгани айтилди.

Октябр ойи ўрталарида Исроил Ливандаги можарога барҳам бериш учун АҚШга ўз шартларини баён қилган. Бу ҳақда Axios америкалик ва Исроил расмийлари манбаларига асосланиб хабар бермоқда.

«Ўтган ҳафта Исроил Қўшма Штатларга Ливандаги урушни тўхтатиш учун дипломатик йўл билан ҳал қилиш шартлари кўрсатилган ҳужжатни топширди», — дейилади нашрда.

Манбаларга кўра, шартлардан бири Исроилга Ливандаги «Ҳизбуллоҳ» шиа гуруҳини қайта қуроллантиришга йўл қўймасликка қаратилган «фаол мажбурлов операциялари» ўтказиш ҳуқуқини беришдир. Ҳужжатда Исроил, шунингдек, Ливан ҳаво ҳудудида авиациядан эркин фойдаланишга рухсат олишга эришиш ниятини ҳам билдирган.

Номи ошкор этилмаган америкалик мулозим нашр билан суҳбатда Байрут ва халқаро ҳамжамият бу шартларга рози эмаслигини, чунки улар «Ливан суверенитетига жиддий путур етказиши»ни айтди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг