Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Илон Маск гиёҳвандликка берилиб кетгани ростми?

Илон Маск гиёҳвандликка берилиб кетгани ростми?

Tesla ва SpaceX компанияларининг миллиардер раҳбари Илон Маск гиёҳвандликка берилгани ҳақида гапларни инкор этди. Бу ҳақда Forbes ёзади.

Тадбиркорнинг қўшимча қилишича, уч йил давомида тақиқланган моддалар бўйича ўтказилган тасодифий тестлар унинг организмида оз миқдорда ҳам гиёҳванд моддалар ёки алкогол йўқлигини кўрсатган. Маскнинг адвокати Aлекс Спиро ҳам аввалроқ тест ҳеч қачон ижобий бўлмаганини тасдиқлаган ва бизнесменга қўйилган айбловларни рад этиб, уларда  «ёлғон фактлар» борлигини айтган.

Бир кун аввал The Wall Street Journal Маскнинг компаниялари топ-менежерларига асосланиб, миллиардер гиёҳванд моддаларни истеъмол қилиши ҳақида ёзган. Унинг гиёҳвандлиги Tesla ва SpaceX директорлар кенгаши аъзоларида хавотир уйғотаётгани маълум қилинган. Нашрнинг аниқлик киритишича, олтита компания, тахминан 1 триллион долларлик инвестор активлари, ўн минглаб иш ўринлари ва AҚШ космик дастурининг бир қисми Маск билан боғлиқ.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг