Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ҳарбийлар етти ёшли қизчани ўз уйида отиб ташлашди

Ҳарбийлар етти ёшли қизчани ўз уйида отиб ташлашди

Фото: «ВВC»

Мьянмада ҳарбийлар рейд пайтида етти ёшли қизчани ўз уйида отиб ўлдиришди. Ҳодиса ҳақида «ВВC»га боланинг оиласи сўзлаб берган.

Марҳумнинг опаси берган маълумотларга кўра, ҳарбийлар эшикни синдириб уларнинг уйига киришган ва отасидан бирор кимни яшираётган ёки йўқлигини сўрашган. У рад жавобини берган. Лекин ҳарбийлар унинг сўзларига ишонмасдан, уйда тинтув ўтказишни бошлашган. Шу пайт 7 ёшли Кхин Мио Чит отасининг тиззасига ўтириш учун унга қараб югурган. Ҳарбийлар унга қарата ўт очиб, болани ўлдиришган.

Қиз мамлакатда давом этаётган норозилик намойишларига зўравонлик билан қарши курашнинг энг ёш қурбонига айланди. Ҳарбийларнинг ҳисоб-китобларига кўра, намойишлар пайтида жами 164 киши ҳалок бўлган. Сиёсий маҳбусларга ёрдам берувчи мухолифатдаги уюшма эса камида 261 инсон ҳаётдан кўз юмганлигини айтмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг