Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ҳамёни ўғирланган аёл полициянинг эътиборсизлигидан чарчади ва ўғрини ўзи топишга қарор қилди

Ҳамёни ўғирланган аёл полициянинг эътиборсизлигидан чарчади ва ўғрини  ўзи топишга қарор қилди

Ўғри Бангкокда (Таиланд) яшовчи Паричат исмли аёлнинг ҳамёнини ўғирлаб кетди ва жабрланувчи зудлик билан полицияга мурожаат қилди.

Аммо хонимни полициянинг ҳаракатсизлиги ажаблантирди. Яъни ички ишлар ходимлари аёлнинг ҳамёни ҳақиқатан ҳам ўғирланганлигини исботламагунча унинг аризасини қабул қилишни хоҳламадилар. Ноилож қолган Паричат ўғирликни исботлашга ўзи киришди. Ўғирлик содир бўлган дўконга бориб, хавфсизлик камерасидан жиноятчининг суратини олишга муваффақ бўлди. Бундан ташқари, унинг йўқолган картасидан ўша заҳоти бошқа дўкондан харид учун тўлов тўланган. Паричат ўша дўконга бориб яна шу жиноятчининг тасвирини олди. Ушбу далил билан у яна полицияга борди ва яна рад жавобига дуч келди. Жабрланувчи аёл тўрт марта полиция бўлимига борганига қарамай, масъуллар ундан ариза олиб қолишмаган.

Иложсиз қолган Паричат ўғрининг суратларини ижтимоий тармоққа жойлаштирган ва унинг айбдорлигини исботлаган кишига мукофот пули тўлашга ваъда берган. Aжабланарлиси шундаки, Паричат қўшимча қилишича: ўғрининг ўзи унинг олдига келиши, ҳамённи қайтариши мумкин ва бу ҳолда у нафақат ўғрини кечиради, балки ваъда қилинган мукофотни ҳам тўлайди. Ижтимоий тармоқдаги ушбу ғайритабиий эълондан сўнг полиция дарҳол Паричат билан боғланиб, ундан ариза ёздириб олишди. Гарчи ўғирлик қурбони – аёл полиция ўрнига аллақачон ўғрини топган бўлсада, тергов қандай кетаётгани номаълум.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг