Голливуд актёрлари иш ташлашни тугатишга рози бўлишди
Голливуд актёрлари 2023 йилда кўнгилочар индустрияни ларзага келтирган ва анчагина узоқ давом этган иш ташлаш ва меҳнат можаросига барҳам бериб, студиялар билан келишув учун овоз беришди.
Иш ташлашни тугатиш учун касаба уюшма аъзоларининг 78 фоизи берган, овоз бериш жараёнида жами аъзоларнинг 38 фоизи иштирок этган.
Келишув шартномасида умумий иш ҳақини 7 фоизга ошириш, ойликлар кейинги йилларда ҳам кўтарилиб бориши, шунингдек, анъанавий иш ҳақи билан бир қаторда, фильм ва сериаллар намойиши орқали даромад кўрадиган стриминг хизматларидаги кўришлар сонига қараб ижрочиларга тўлов қилиш учун учун махсус фонд ташкил этиш назарда тутилган.
Актёрлар орасида якдиллик бўлмагани боис келишув барбод бўлиши эҳтимоли юқори эди. Муваффақиятсизлик иш ташлашларнинг янги тўлқинига сабаб бўлиши мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter