Германиянинг Хитойдаги элчиси тайинланганидан икки ҳафта ўтар-ўтмас вафот этди
Хитойга элчи этиб тайинланган Германия канцлери ташқи сиёсат бўйича маслаҳатчиси Ян Хеккер ҳаётдан кўз юмди. У 54 ёшда эди, унинг хотини ва уч фарзанди бор. Бу ҳақда Германия Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
«Германиянинг Хитойдаги элчиси, профессор Ян Хеккернинг тўсатдан вафот этгани ҳақидаги хабар бизни қаттиқ қайғуга солди. Ҳозирги вақтда бизнинг ўй-хаёлимиз унинг оиласи ва яқинлари билан бирга», — дейилади хабарда.
Германия канцлери Aнгела Меркель ҳам Хеккерлар оиласига ҳамдардлик билдирди. Унинг сўзларига кўра, содир бўлган воқеа уни ларзага солган. У Хеккер билан ҳамкорлик қилганини ёдга олди: Меркель у билан узоқ йиллар бирга ишлаганидан мамнунлигини билдирган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter