Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Европа Украина уруши узоқ давом этиши мумкинлигига тайёрланмоқда

Европа Украина уруши узоқ давом этиши мумкинлигига тайёрланмоқда

Германия канцлери Олаф Шолц Европа Иттифоқининг Брюсселдаги саммити олдидан сўзлаган нутқида, Украинадаги можаро узоқ давом этиши мумкинлигини тахмин қилди.

Бу ҳақда ТAСС агентлиги хабар бермоқда.

Шолцнинг фикрича, Европа Иттифоқи давлатлари Украинага молиявий, гуманитар ва ҳарбий ёрдам кўрсатишда давом этиши керак.

«Биз бу уруш узоқ вақт давом этиши мумкинлигини тушунишимиз керак. Шунинг учун биз бу ерда келишиб, белгиланган йўналишни узоқ вақт сақлаб қолишга тайёрмиз, деб айтишимиз жуда муҳим», деди Шолц.

Канцлернинг қўшимча қилишича, Европа Иттифоқи давлатлари Украинага ёрдам бериш масаласини президент Владимир Зеленский билан муҳокама қилишлари мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг