Гаитида зилзила қурбонлари сони мингдан ошиб кетди
Гаитида кучли зилзила юзлаб инсонларнинг ёстиғини қуритгани ҳақида хабар бергандик. Бир кунда вафот этганларнинг сони қарийб минг кишига кўпайди.
Гаитидаги зилзила қурбонлари сони қарийб 1300 кишига етди. Бу ҳақда республика фуқаро муҳофазаси бошқармасига таяниб МИР 24 хабар бермоқда.
Унинг сўзларига кўра, камида 5700 киши жароҳатланган, уларнинг ярмидан кўпи шифохонага ётқизилган. Қайд этилишича, расмийлар вайроналар остидан одамларни қидиришни давом эттирмоқда. Гаитида бўлган Россия фуқаролари сўнгги 24 соат ичида элчихонага ёрдам сўраб мурожаат қилишмаган.
Шанба куни Гаитида 7,2 магнитудали зилзила содир бўлди. Мамлакат жанубида 13 мингга яқин бино вайрон бўлган, ҳукумат бир ойга фавқулодда ҳолат жорий қилган.
Чили, Колумбия, Мексика ва Доминикан республикаси расмийлари Гаитига гуманитар ёрдам самолётларини юборишди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter