Гаитида табиий офат қурбонлари сони 2 минг кишидан ошиб кетди
Гаитидаги зилзила қурбонлари сони 2207 кишига етди, дея хабар беради мамлакат фуқаролик мудофааси хизмати.
Aввалроқ 2189 киши ҳалок бўлгани ва 12 мингдан ортиқ киши жароҳатлангани ҳақида хабар берилган эди.
14 август куни Гаитининг қирғоқларида 7,2 магнитудали зилзила содир бўлди. ЮНИСЕФ ҳисоб-китобларига кўра, табиий офат мамлакатда 1,2 миллионга яқин одамни, шу жумладан, 540 минг болани қамраб олган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter