Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Флоридага яқинлашаётган «Дориан» довули қанчалик хавфли?

Флоридага яқинлашаётган «Дориан» довули қанчалик хавфли?

Фото: «Zuma/ТАСС»

АҚШнинг Флорида штати томон ҳаракатланаётган «Дориан» довули Саффир-Симпсон шкаласи бўйича бешдан тўртинчи даражагача кучайди. Бу ҳақда «Reuters» АҚШнинг довулларни кузатиш бўйича миллий маркази маълумотларига асосланиб хабар тарқатди.

Довул доирасида шамолнинг тезлиги 59 метр/сонияга чиққан.

Атлантика океанида шаклланган «Дориан» довули хабар тарқатилган пайтда Багам ороллари шимоли-ғарбий қирғоқларидан 645 километр шарққача етиб келган.

Яқин икки суткада довул хавф солиши муносабати билан Кариб денгизидаги орол-давлатлар ҳукуматлари аҳолини хавфсиз ҳудудларга кўчириш ҳаркатини бошлаб юборган.


Мавзуга оид: Довулми ё денгиз қамали? Венесуэла қирғоқларига АҚШнинг 8 та кемаси яқинлашди


«Дориан» Флорида штатига шу ҳафта охири ёки кейинги ҳафта бошида етиб келиши кутилмоқда. Тўртинчи даража — жуда хавфли: ҳудудларни сув босиши, вақтинча қурилмалар, реклама шитлари бузилиб кетиши, уйларнинг эшик, дераза ва томларини шамол учириши, дарахт ва буталар илдизи билан қўпорилиб кетиши мумкин. АҚШ президенти Флоридада фавқулодда вазият эълон қилган.

Хуллас, ҳолат ўта жиддий, ҳатто президент Дональд Трамп шахсан ўзи вазиятни назорат қилиш учун Польшага расмий ташрифини бекор қилишга мажбур бўлди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг