Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Фаластиннинг янги бош вазири маълум бўлди

Фаластиннинг янги бош вазири маълум бўлди

Фаластин президенти Маҳмуд Аббос собиқ бош вазир ўринбосари ва Фаластин сармоя жамғармаси раиси Муҳаммад Мустафони янги бош вазир этиб тайинлади.

Президент фармонига кўра, у янги ҳукуматни шакллантириши керак.

Фаластиннинг янги Бош вазири этиб тайинланган Мустафо Жаҳон банки ва Фаластин маъмурияти муассасаларида, жумладан, Фаластин сармоя фондида турли лавозимларда ишлаган.

Эслатиб ўтамиз, 26 феврал куни Фаластин президенти Аббос бош вазир Муҳаммад Иштий ҳукумати истеъфосини қабул қилган эди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг