Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Эрон ядровий келишувга қайтишнинг битта шартини маълум қилди

Эрон ядровий келишувга қайтишнинг битта шартини маълум қилди

Фото: «Twitter.com»

Эрон ва «олтилик» ўртасидаги дастлабки ядровий келишув ҳатто уч йил давом этмаган бўлса-да, Теҳрон яна ўзаро келишувга қайтишга тайёр. Aммо буни истаганлар битта шартни бажаришлари керак бўлади.

Ҳукумат йиғилишида сўзга чиқиб, Эрон президенти Ҳасан Руҳоний агар бошқа иштирокчилар ўз мажбуриятларини бажаришни бошласалар, Эрон ҳам ядровий келишув дастурига қайтишга тайёр эканлиги ҳақида айтиб ўтган.

«Биз ҳар доим айтганмиз, агар ҳамма ўз мажбуриятларини бажаришни бошласа, биз ҳам бир соатдан кейин ўз ваъдамизни бажаришга киришамиз», — деб ишонтирган Руҳоний.

Эслатиб ўтамиз, дастлабки келишув 2015 йилда Эрон, Буюк Британия, Германия, Россия, AҚШ, Франция ва Хитой ўртасида тузилган эди. Бироқ 2018 йил май ойида Вашингтон битимдан чиқиб кетди ва низолар остида дарҳол Теҳронга қарши санкцияларни эълон қилган эди.

2019 йилда битим шартлари бошқа аъзолар томонидан бажарилишда давом этса, Эрон ҳам ўз вазифасини бажаришга тайёр экани ҳақида эслатиб ўтган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг