Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Эрдўғон «Толибон» бўйича баёнот билан чиқди

Эрдўғон «Толибон» бўйича баёнот билан чиқди

«Туркия ҳукумати Aфғонистонда ҳокимият тепасига келган «Толибон» ҳаракатининг мўътадил баёнотларини олқишлайди»,— деди Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон 18 августдаги баёнотида.

«Ким ҳокимият тепасида бўлишидан қатъий назар, яхши ёки ёмон пайтларда биз Aфғонистондаги биродарларга ёрдам беришга содиқ қоламиз. Биз илгари «Толибон» раҳбариятини қабул қилганимизни айтганмиз ва ҳозир ҳам бу позицияга амал қиламиз. Биз мўътадил одамларни олқишлаймиз, — деди Эрдўғон Туркиянинг қатор телеканалларига берган интервюсида.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йил 15 август куни «Толибон» ҳаракати Афғонистон пойтахти Кобулни қўлга киритди. Натижида Ислом республикаси қулагани эълон қилинди. Мамлакат президенти Ашраф Ғани хорижга қочиб кетди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг