Эрдўғон Обамага «бир йилда 180 даража ўзгардинг»,—деб айтганди
АҚШнинг собиқ президенти Барак Обаманинг барча яккама-якка учрашувларида иштирок этган миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчисининг ўринбосари Бэн Родерс ўзининг «Дунёда нималар бўлмайди» номли китобида Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон билан Барак Обама ўртасида бўлиб ўтган латифанамо суҳбатни келтирди. Бу ҳақда «Sabah» ёзмоқда.
Китобда қайд этилишича, 2011 йили сентябрь ойида Нью-Йорк шаҳрида БМТ Бош ассамблеясида ўша пайтда бош вазир бўлган Ражаб Тоййиб Эрдўғон билан учрашган Барак Обаманинг кун тартибида Яқин Шарқда тинчликни ўрнатиш масаласи ўрин олган эди.
БМТ Бош ассамблеяси йиғилишида Фаластиннинг мустақиллигини эътироф этиш бўйича қонун лойиҳасига Америка бошчилигида аксарият давлатлар қарши чиқаётган эди. Иккала давлат етакчилари ҳам шу масалани муҳокама қилиш асносида Эрдўғон Обамага: «Бир йилда 180 даража ўзгарибсан», — деди.
Эрдўғон Обамага бир йил аввал Фаластиннинг мустақиллигини тан олиш лозимлиги тўғрисидаги гапларини эслатди. Ўша пайтда Барак Обама БМТ Бош ассамблеясида Фаластинни мустақил давлат деб эълон қилиш бўйича таклифлар билдирган эди.
Фаластиннинг мустақил бўлиш таклифини билдирган Обама орадан бир йил вақт ўтиб, бунинг учун Исроил билан музокара олиб бориш лозимлигини айтган. Бунга мисол тариқасида Жанубий Судан билан узоқ йиллар музокара олиб борилганини эслатган.
Шундан сўнг Эрдўғон: «Жанубий Судан учун йиллар давомида Шимолий Суданга санкциялар қўлланди. Бу тажрибани Исроил учун ҳам қўллай оласизми?», — деди.
Барак Обама бу саволни жавобсиз қолдирган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter