Энг узун сочли қиз 12 йил ўстирган сочини кестиришга қарор қилди (видео-фото)
Энг узун соч бўйича рекорд ўрнатган қиз ўзи учун қадрли нарсадан халос бўлишга қарор қилди. У сочини кесиб, соч турмагини кескин ўзгартирди, дейилади Гиннеснинг рекордлар китоби сайтида.
Ҳиндистонлик Ниланши Падель 2018 йилда ўсмирлар ўртасида энг узун соч бўйича рекорд ўрнатганди. Ўшанда у 16 ёшда эди, сочининг узунлиги эса 170,5 сантиметрни ташкил этган.
Сўнгги бор 2020 йил июль ойида унинг сочи 200 сантиметрга етганлиги расман тасдиқланди. Шу тариқа, у икки йил олдинги ўз ютуғини янгилади. Ҳаммаси бўлиб, у уч марта рекордни қўлга киритган.
Рекордчининг айтишича, у олти ёшидан бошлаб сочини кестирмаган. Бунга сартарошхонадаги нохушлик сабаб бўлган. 12 йилдан кейингина қайчили одамни сочининг ёнига йўлатди. Қиз кесилган сочини музейга топширишга қарор қилган. Қирқилган соч оғирлиги 266 граммни ташкил этди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter