Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Дунёнинг собиқ учинчи бойи устида «қора булутлар»

Дунёнинг собиқ учинчи бойи устида «қора булутлар»

Гаутам Адани.

Фото: Смартпресс

Осиё ва Ҳиндистоннинг энг бой одами (жаҳонда 3-ўринда эди...) — Гаутам Аданига қарашли Adani Group компанияси уч куни ичида $72 млрд.га арзонлашди, деб хабар берди Bloomberg.

Қимматбаҳо қоғозлар қиймати қуйидаги тахлит пасайди: Adani Total Gas — 20 фоиз, Adani Transmission — 15 фоиз, холдингга қарашли энг йирик компания: Adani Enterprises — 2 фоиз.

Ҳаммаси ўтган ҳафта Hindenburg Research инвестиция-тадқиқотлар компанияси Adani Group конгломератини кўп сонли молиявий бузғунчиликларда айблаганидан сўнг бошланди.

Айблов эълон қилинган сана — 27 январда Адани, Forbes талқинига кўра, $96,6 млрд бойликка эга эди, ҳозир бу рақамлар $88,2 млрд.ни ташкил этяпти — у рейтингда 7-ўринга шўнғиди.

Hindenburg Researchнинг даъволари ғирт бўҳтон ва товламачилик эканини иддао қилган Adani Group 413-саҳифали махсус ҳисоботини чиқарди.

Бош вазир Нарендра Моди билан ораси қалин Гаутам Аданининг бизнеси шунчалик улканки, унинг инқирози бевосита Ҳиндистон иқтисодиёти инқирозига олиб келиши, ҳатто мамлакатда сиёсий мувозанатни издан чиқариб юбориши мумкин. Ҳиндистоннинг энг бой одамлари: Гаутам Адани ва Мукеш Амбани, худди Моди сингари — гужаротликлар.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг