Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Дунёнинг энг ифлос ҳавога эга шаҳри аниқланди

Дунёнинг энг ифлос ҳавога эга шаҳри аниқланди

Тахминан 9 миллион аҳоли яшайдиган Ветнам пойтахти Ханой ҳавоси энг ёмон ифлосланган шаҳарлар антирейтингида биринчи ўринни эгаллади.

Бу ҳақда Phys.org портали Agence France-Presse ахборот агентлигига таяниб хабар берди.

IQAir халқаро ҳаво сифатини баҳолаш хизматининг мониторинг маълумотларига кўра, 5 март куни Ветнам пойтахти ҳавосида PM2.5 чанг концентрацияси Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти хавфсиз тавсиялари даражасидан 24 баравар юқори бўлган.

ЖССТ маълумотларига кўра, PM2.5 зарралари саратон, инсулт ва бошқа касалликлар билан боғлиқ.

Сўнгги йилларда Ханой кўпинча кенг кўламли қурилиш ва автомобил чиқиндилари туфайли дунёнинг энг ифлосланган шаҳри сифатида қайд этилган.

Кўмир билан ишлайдиган электр станцияларининг чиқиндилари ва қишлоқ хўжалиги чиқиндиларини ёқиш муаммони кучайтирмоқда. 

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг