Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Дунёнинг энг бой одами расман уйсиз қолди

Дунёнинг энг бой одами расман уйсиз қолди

Фото: «Officiel-online.com»

Сайёрамизнинг энг бой одамлардан бири, Space Х раҳбари Илон Маск уйсиз қолди.

Fox News телеканали хабарига кўра, тадбиркор Хиллсбородаги вилласини 32 миллион долларга сотди.

Бу вилла Маскнинг сўнгги кўчмас мулки бўлган, қолган уйларни аввалроқ сотган. Бунгача Маск барча кўчмас мулкларидан халос бўлишга ваъда берган эди, деб ёзади «Бизнес Online».

Ноябрь ойи бошида Маск тарихда 300 миллиард доллардан ортиқ даромад олган биринчи шахс бўлди. Forbes маълумотларига кўра, Москва вақти билан соат 20:45га келиб Маскнинг бойлиги 308,5 миллиард долларни, Bloomberg ҳисоб-китобларига кўра – 311 миллиард долларни ташкил қилган. Миллиардернинг бойлиги Tesla котировкалари ўсиши ортидан кўпайган.

Аввалроқ америкалик бизнесмен, Tesla ва SpaceX асосчиси Илон Маск яна ўзининг Neuralink компанияси мияга ўрнатиладиган чиплар имплантациясини одамларда синовдан ўтказиш режасини эълон қилгани ҳақида хабар бергандик.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг