Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Дунёнинг энг бой 25 одами бир йилда 200 миллиард доллар йўқотди

Дунёнинг энг бой 25 одами бир йилда 200 миллиард доллар йўқотди

Ўтган йил давомида 254 киши миллиардерлик мақомини йўқотган, қолган 2640 нафар миллиардер эса жами 500 миллиард доллар йўқотган.

Энг кўп жабр кўрган миллиардерлар орасида бир йил ичида 57 миллиард доллар бойлигини йўқотган Amazon компанияси раҳбари Жефф Безос ҳам бор.

Илон Маск жабрланган иккинчи миллиардер бўлди, унинг бойлиги 39 миллиард долларга камайди. Tesla АҚШдан ташқаридаги энг йирик бозори бўлган Хитойдаги қаттиқ чекловлар туфайли иқтисодий қийинчиликларга дуч келмоқда. Бундан ташқари, 350 000 дан ортиқ Tesla автомобиллари дастурий таъминот билан боғлиқ муаммолар туфайли қайтариб олинганди.

Бундан ташқари, Илон Маскнинг бойлигига Twitter ижтимоий тармоғини сотиб олгани ҳам таъсир кўрсатган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг