Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Буюк Британия Украинага 14 та Challenger 2 танкини совға қилди

Буюк Британия Украинага 14 та Challenger 2 танкини совға қилди

Буюк Британия Украинага ўзининг 14 та Challenger 2 танкидан иборат эскадрони совға қилди. Бу маълумот Британия қуролли кучларининг Facebook ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифасида тасдиқланди.

«Буюк Британия Украинага 14 та Challenger 2 танкини юборди. Буюк Британия инструкторлари украиналик ҳарбий хизматчиларга ушбу танкларни бошқариш ва улардан жанг майдонида фойдаланишни ўргатди», — дейилади хабарда.

Маълумот учун, январь ойида Буюк Британия бош вазир Риши Сунак Украинага 14 та Challenger 2 танки топширилганини эълон қилган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг