Бугун ҳар икки Кореяда байрам (фото)
15 август Шимолий ва Жанубий Кореяда Озодлик куни ёки Мустақиллик куни сифатида нишонланади. Байрамнинг номи Корея Республикасида «Кванбокчол», КХДРда — «Чогукхэбани-нал».
Чосон сулоласи билан Канхвадо оролида тинчлик битими имзоланган 1876 йилдан бошлаб Япониянинг Кореяга таъсири кучайиб борган. 1905 йили Япония Корея устидан протекторат ўрнатган. 1910 йилдан 1945 йилга қадар эса Корея Япониянинг мустамлакасига айланган. Бу йилларда корейс халқи миллий босимга учраган, сиёсий ҳуқуқларидан маҳрум этилган, ўз ёзуви, она тилида мулоқот қилиш тақиқланган эди.
Иккинчи жаҳон уруши даврида, 1943 йил ноябридаги Қоҳира конференциясида Япония мустамлакалари тақдири ҳам муҳокама қилинганди. АҚШ, Буюк Британия ва Хитой ўзаро бир тўхтамга келган: Япония ҳарбий куч ишлатиб эгаллаб олган барча ҳудудларидан маҳрум этилиши керак эди. Кейинчалик Қоҳира декларациясига собиқ Иттифоқ ҳам қўшилган.
1945 йилнинг 15 августида япон императори таслим бўлгани ҳақидаги хабар Кореяга етиб келди. Яриморол озодликка эришди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter