Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бразилияда яна даҳшатли сув тошқини. Кўплаб одамлар ҳалок бўлди (видео+фото)

Бразилияда яна даҳшатли сув тошқини. Кўплаб одамлар ҳалок бўлди (видео+фото)

Бразилиянинг Ресифе ва Олинда ҳудудларида бир неча кунидан бери давом этаётган кучли ёмғир оқибатида юзага келган сув тошқинлари ва кўчкилар сабаб камида 84 киши ҳалок бўлди, яна юзга яқин киши бедарак йўқолган.

Хабар берилишича, минтақада 4 мингга яқин аҳолиси уйларидан айрилган. Маҳаллий ҳокимият яқин кунларда яна об-ҳаво шароити ёмонлашиши мумкинлигидан огоҳлантирмоқда.

Бразилия президенти Жаир Болсонаро ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирди ва қидирув-қутқарув операциясига ёрдам бериш учун ҳудудга қўшин юборди.

Энг кўп жабрланган икки шаҳарга ярим миллион евро (2,5 миллион Бразилия реали) миқдорида гуманитар ёрдам ажратилган.

Эслатиб ўтамиз, феврал ойида Рио-де-Жанейро штати Петрополис шаҳрида сув тошқинлари ва кўчкилар оқибатида 230 дан ортиқ киши ҳалок бўлган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг