Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Озарбайжон Қорабоғ арманларига арман тилидан фойдаланиш ва эътиқод эркинлигини ваъда қилди

Озарбайжон Қорабоғ арманларига арман тилидан фойдаланиш ва эътиқод эркинлигини ваъда қилди

Озарбайжон ҳукумати томонидан Қорабоғнинг арман аҳолисига маданиятни сақлаш ва ривожлантириш ҳуқуқи кафолатланиб, дин эркинлиги ҳамда арман тилидан фойдаланиш имконияти таъминланади. Бу ҳақда Озарбайжон президенти маъмуриятининг Қорабоғ реинтеграциясига бағишланган баёнотида айтилди, деб ёзмоқда ТАСС.

«Аҳолига ўз маданиятини, этник-маданий хусусиятларини сақлаш ва ривожлантириш ҳуқуқи кафолатланади. Дин эркинлиги, маданий ва диний ёдгорликларни муҳофаза қилиш таъминланади. Арман тилидан фойдаланиш имконияти яратилади», — дейилади хабарда.

Шунингдек, Озарбайжон ҳукумати Қорабоғдаги арман аҳолисини жисмоний ва ижтимоий инфратузилма билан таъминлаш, иқтисодий имтиёзлар пакетини, жумладан, солиқ имтиёзлари, тадбиркорлар учун имтиёзли кредитлар ва фермерларга субсидиялар беришни режалаштираётганини айтган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг