БМТ бош котиби Путинни қўшинни ортга қайтаришга чақирди
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти бош котиби Антониу Гутерриш ташкилотнинг Хавфсизлик кенгаши йиғилишидан сўнг президент Владимир Путинни қўшинни Россияга қайтаришга чақирди.
ТАСС хабарига кўра, БМТ бош котиби Россиянинг Донбассни ҳимоялаш бўйича махсус ҳарбий амалиётини БМТ низомларини бузиш ва ҳеч қандай маънога эга эмас, деб ҳисоблайди.
24 февраль куни россияликларга мурожаатида Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий амалиёт ўтказилиши ҳақида қарорга келинганини маълум қилганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter